Travel to Horezm


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси биргаликда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган “Республиканинг олтита (Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари) ҳудудларида ёшлар учун сув-экология масалалари  бўйича (А2.4) давра суҳбатлари лойиҳ мутахассислари томонидан  8-9 июль кунлари Хоразм вилоятининг иккита жойида бўлиб ўтди. Биринчиси Хива шаҳрида жойлашган “Хива гулшани” номли болаларни соғломлаштири оромгоҳида ташкил этилди.

                     20190708_110754.jpg (4.35 MB)      IMG_2096.JPG (6.65 MB)

Учрашув-мулоқот шаклида ўтказилган бу тадбирда “Сувчи” жамоат бирлашмаси ходимлари  ёш дам олувчиларга мамлакатимиздаги бугунги экологик вазият ҳақида, ичимлик суви билан боғлиқ бўлган масалалар борасида маълумотлар тақдим этди. Шундан сўнг  сув ва экология билан боғлиқ мавзулар “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик” номли  кўнгил очар

IMG_2158.JPG (8.76 MB)

дастур ҳамда “Сув ҳаётнинг ўзидир” номли интеллектуал танлов воситасида болалар онгига етказилди. Бўлиб ўтган тадбирларда ғолиб бўлганларга ҳамда фаол иштирок этган ёш дам олувчиларга турли эсдалик совғалари тақдим этилди.

Хоразм вилояти ёшлари билан экология мавзуидаги давра суҳбатлари эртасига - 9 июль куни Урганч Давлат университети биносида давом этди.

                                       IMG_2186.JPG (8.32 MB)   IMG_2190.JPG (8.26 MB)

Бу ерда бўлиб ўтган тадбирда вилоят Ёшлар Иттифоқи кенгаши бошланғич ташкилотлари етакчилари бўлган ёшларга  “Ўзбекистон Республикасида маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш”ҳақидаги, Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни борасидаги ҳамда “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуси бўйича маълумотлар тақдим этилиб, фикрлар алмашинди.

IMG_2243.JPG (8.39 MB)

Бу меъёрий ҳужжатларни ёшлар нечоғлик билиши, уларга  ёшларнинг муносабати ўрганилди. Уларга экологияга оид саволлар ёзилган варақалар тарқатилиб интеллектуал билим даражаси  синовдан ўтказилди.

                          IMG_2356.JPG (8.08 MB)     IMG_2337.JPG (7.27 MB)

Хоразм вилоятининг  “Зива гулшанид” соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болажонлар билан сув-экология масалалари бўйича  қилинган қизиқарли тадбирлар ва ёшлар Иттифоқи етакчилари билан ўтказилган давра суҳбатлари Хоразм воҳаси ёшлари қалбида она-табиатга, атроф-муҳитга бўлган ижобий муносабатни шакллантиришди муҳим роль ўйнади.