The tragedy of the Aral Sea is in the students' interpretation


Бугунги кунда бутун дунёда юзага келган глобал иқлим ўзгариши, сув танқислигининг ортиши, табора кўпайиб бораётган чиқиндиларни бартараф этиш билан боғлиқ муаммолардан ёшларимизни хабардор қилиш жуда муҳимдир. Шу боис ҳам “Сувчи” жамоат бирлашмаси мутахассислари ҳамкор ташкилотлар –Республика сув хўжалиги вазирлиги, ЕИ нинг Марказий Осиё Минтақавий Экология маракази ва унинг Ўзбекистондаги филиали билан биргаликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси (3-компонент) тадбирларида бу масалага жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Бунга мисол қилиб шу йилнинг 13 ноябридан 4 декабргача  бир қатор олий ўқув юртлари: Гулистон, Фарғона, Самарқанд, Термиз, Қорақалпоғистон, Урганч Давлат университети талабалари учун сув-экология мавзуида семинарлар ўтказишганини келтириш мумкин.

                         1.JPG (7.85 MB)     2.JPG (8.21 MB)

Бу тадбирларда йиғилганларга турли презентациялар воситасида инсоният истеъмол қиладиган энг азиз неъмат – сувга, уни тежаш технологияларига  оид маълумотлар тақдим қилинди. Маиший ва саноат чиқиндиларининг кун сайин кўпайиб бораётгани, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан маърузалар қилиниб тренинглар ўтказилди.

 

                  3.JPG (7.89 MB)       5.jpg (166 KB)

Орол инқирози ва уни юмшатиш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида материаллар берилиб видеороликлар намойиш қилинди. Бу масалаларга ёшларнинг муносабати қандай эканлиги ўрганилди. Бўлиб ўтган бу жараёнларда 6 та ҳудуддан 300 нафарга яқин талабалар иштирок этишди. Белгиланган ҳудудлар (Қорақапоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари) даги олий ўқув юртлари талабалари  билан ўтказилган мулоқатлар қуйидаги  жадвал асосида ташкил этилди.

Сирдарё вилояти                                     12-13 ноябрь

Фарғона вилояти                                     15-17 ноябрь

Самарқанд вилояти                                 21-22 ноябрь

Сурхондарё вилояти                               26-28 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси             1-2 декабрь

Хоразм  вилояти                                     3-4 декабрь

4.jpg (292 KB)

Таъкидлаш лозимки, ҳар бир ҳудуддаги талабалар билан ўтказилган бундай семинарларнинг аҳамияти ва зарурлиги хусусида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида (газета, радио, телевидения, интернет) мақола ва  хабарлар берилди. Уларда сувни тежаш ва атроф-муҳитни чиқиндилардан холи қилиш масаласи ва муаммолари борасидаги бундай фойдали тадбирларни ёшлар билан янада кўроқ ўтказиб туриш кераклиги алоҳида қайд этилган.