The project is ongoing


Янги йил бошлангандан бери Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси  томонидан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастуридан ўрин олган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида республикамизнинг 6 та ҳудудидаги халқ таълими бошқармалари билан  биргаликда жойлардаги “Болалар шаҳарчалари” – “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари учун “Сув ва она табиат” мавзусида учрашувлар, интеллектуал мулоқатлар  ўтказилмоқда.

 2020 йил 21 январь куни Қорақалпоғистон Респбуликасининг Хўжайли шаҳридаги “Меҳриборлик уйи” да  бошланган бу хайрли амалиёт шу кунгача Хоразм, Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларидаги “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари даврасида ҳам ўтказилди.

photo5321529879667256727.jpg (154 KB)                       

 Ушбу тадбирда лойиҳа мутахассислари унинг иштирокчиларига дастлаб “Ўз сайёрамизни ўзимиз асрайлик!” мавзуси бўйича презентация материалларини ҳамда “Сув ва экология” масалалари бўйича видеороликларни тақдим қилишди. Маълумотларда сувнинг ҳаётимиздаги ўрни, иқлим ўзгариши билан сув ресурсларининг камайиши ва ушбу жараёнларга қишлоқ хўжалиги ҳамда аҳолини мослаштириш масалалари  келтирилди.

                                          photo5321510676868476194.jpg (133 KB)           photo5321529879667256725.jpg (172 KB)

Тадбир давомида иштирокчиларга “Сувсизликдан қийналаётган болалар”, “Сув мўъжиза”, “Сув табиат хазинаси”, “Сув ҳақида маълумот” ва “Ўрмонга айланаётган Орол денгизи” номли қисқа муддатли (3-5 минут)  видеороликлар намойиш қилинди.   “Сув–ҳаёт манбаи” мавзусидаги мулоқатда болаларга  сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, ер юзидаги умумий сув ресурслари ва ичимлик суви, ер юзи аҳолисининг ўсиш динамикаси ва сув билан таъминланганлиги, минтақамиз ва мамлакатимиздаги сув ресурслари ҳақида болаларга маълумотлар берилди. Сувнинг ер юзида тақсимланиши, дунёнинг сувсизликдан қийналаётган аҳолиси, сувнинг беҳуда исроф қилиниши оқибатлари борасида сўз борди. Тадбирлар доирасида болаларга фақатгина маълумотлар бериш билан чекланмай “Сув ҳақида нима биласиз” номли интеллектуал ўйинлар, “Сувни асранг ва эъзозланг”, “Табиат ва олам”, “Мусаффо табиат” ва “Табиатни асранг” номли мавзуларда расмлар чизиш кўрик-танловлари ҳам ташкил этилди. Ғолибларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

photo5321510676868476193.jpg (262 KB)

Учрашув ва мулоқатлар  жараёнида ҳар бир иштирокчи атроф-муҳитни асраш, табиат инъомларидан исроф қилмасдан тежаб-тергаб фойдаланиш лозимлиги борасида кўпгина маълумотларга эга бўлдилар.