The event was held at the "Uchkyn" children's health camp and the Samarkand State University


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси биргаликда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Республиканинг олтита (Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари) ҳудудларида ёшлар учун сув-экология масалалари мавзуси бўйича (А2.4) давра суҳбатлари ўтказишни бошлади.

Режага асосан дастлабки тадбир 2 июлда Самарқанд туманида жойлашган “Учқун” болалар соғломлаштириш оромгоҳида  ўтказилди. Унинг кириш қисмида “Сувчижамоат бирлашмаси мутахассислари сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, минтақамиз ва мамлакатимиздаги сув ресурслари ҳақида болаларга қисқача маълумотлар берди. Сўнгра барча дам олувчилар билан  “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик” номли  кўнгил очар  танловни биргаликда ўтказишди. Унинг ғолибларига эсдалик совғалари тақдим этишди.

            01.jpg (195 KB)           02.jpg (170 KB)

         Кўнгил очар дастур якунлангач, лойиҳ мутахассислари “Сув ва экология” мавзуида болаларга қисқача тушунтиришлар берди. Сувнинг ер юзида тақсимланиши, дунёнинг сувсизликдан қийналаётган аҳолиси, сувнинг беҳуда исроф қилиниши оқибатлари борасида сўз юритди. Орол денгизининг қуриши туфайли юзага келган салбий жараёнлар ҳақида маълумотлар берди.Шундан сўнг болаларга “Ўрмонга айланаётган Орол денгизи” номли  видеолавҳа кўрсатилди.

                Видеолавҳа тугагач лойиҳа мутахассислари тадбир иштирокчилари бўлган болаларни “Сув ҳаётнинг ўзидир” номли интеллектуал беллашувга жалб этди. Бунинг учун жами иштирокчилар ичидан ҳар бири 5 кишидан иборат 5 та гуруҳ ташкил этилди ва ҳар бир  гуруҳга 5 тадан савол ёзилган варақалар тарқатилиб уларга ёзма жавоблар бериш кераклиги тушунтирилди.Ҳар бир тўғри топилган жавоб 10 балл билан баҳоланиши айтилди. Энг кўп балл йиққан гуруҳлар 1, 2, 3-даражали диплом ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланиши эълон қилинди. 45 дақиқа давом этган беллашувдан сўнг ғолиблар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

                03.jpg (234 KB)          04.jpg (148 KB)

Лойиҳа мтуахассислари эртаси куни Самарқанд Давлат университетига  ташриф буюришди..Бу ердаги  тадбирга йиғилган ёшларга ва тадбирни ёритишга келган журналистларга дастлаб “Ўзбекистон Республикасида маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш” мавзуси бўйича материаллар тақдим қилинди. Материалларда: чиқиндиларни ҳосил бўлиши, уларни сақлаш, ташиш, ишлов бериш ва йўқотиш, соғлиқни сақлашда, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда,табиий ресурслардан самарали фойдаланишда ва барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамияти; чиқиндиларни бошқариш соҳасида фаолият юритаётган Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қумитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда улар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари ҳамда «Хавфли чиқиндиларни трансчегаравий ташиш ва уларни йўқотишни назорат қилиш тўғрисида»ги Базель конференциясининг талабларига асосланган Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг шартлар ва қоидаларига асосан олиб боришлари; 2017 йилгача бўлган маиший ва саноат чиқиндиларининг ҳажми; саноат чиқиндиларининг йиллик ҳосил бўлиш динамикаси; қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш динамикаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари; қайта ишланадиган чиқинди турлари; 2017 йил давомида чиқиндиларнинг қайта ишланиши; 2017 йилда саноат ва маиший чиқиндиларни ҳосил бўлиши; 2017 йилда  маиший чиқиндиларни ҳосил бўлиши; қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркиби; Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши; Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида саноакт чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши; республикада санитар тозалашга ихтисослашган корхоналарда мавжуд махсус техникалар сони; республикада санитар тозалашга ихтисослашган корхоналар; республика ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси; маиший ва саноат чиқиндилари тўғрсида Президент қарорлари; юридик ва жисмоний шахсларнинг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда жавобгарлиги бўйича маълумотлар келтирилди.Сўнгра ёшлар билан таъкидлаб ўтилган мавзу бўйича фикрлар алмашинди.

Давра суҳбатида,шунингдек иштирокчиларга  китобча шаклида тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни  бўйича ҳам фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди. “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуси бўйича ўтказилган презентация-суҳбатда Орол инқирозининг тарихи; Оролнинг ўтмиши ва ҳозирги ҳолати; Орол денгизининг қуриш оқибатлари; Орол инқирози ва уни юмшатиш бўйича Давлатимиз таклифига биноан БМТ томонидан ташкил қилинган “Инсоният хавфсизлиги бўйича кўп ҳамкорлик Траст фонди” унинг таркиби ва вазифалари; Орол инқирозини юмшатиш учун олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди. Орол инқирози ва уни юмшатиш бўйича давра суҳбати иштирокчиларининг фикрлари эшитилди.

Давра суҳбати иштирокчиларига “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси томонидан тайёрланган “Мурожаатнома”нинг матни муҳокамага қўйилиб таҳлилдан ўтказилди ҳамда “Мурожаатнома” юқори савияда, оддий тилда ҳар бир инсоннинг юрагидаги гаплар эканлиги таъкидланиб уни республика аҳолисига тарқатиш лозимлиги айтиб ўтилди.

        05.jpg (105 KB)        06.jpg (132 KB)

Тадбир сўнггида, лойиҳа ижрочиларига вилоятнинг сув-экология мутахассислари, ёшлар иттифоқи ва тадбирни ёритишга келган журналистлар томонидан мавзулар доирасида саволлар берилди ва саволларга қониқарли жавоблар олинди. Иштирокчиларнинг мавзулар бўйича фикрлари тингланди.

Мулоқатлар жараёнида тадбирда қатнашган ҳар бир иштирокчи ёшлар умумбашарий (глобал), минтақавий (регионал) ва маҳаллий (локал) экологик муаммолар бир-бири билан ўзаро боғлиқ эканлиги, масалан, Орол муаммоси ҳам умумбашарий, ҳам минтақавий, ҳам маҳаллий эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўзларининг бундан кейинги фаолиятларида бу масалаларни аҳоли онгига янада кўпроқ сингдиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини эътироф этдилар.