The event took place in the Chimyon Health Camp


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология маркази ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси биргаликда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Республиканинг олтита (Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари) ҳудудларида ёшлар учун сув-экология масалалари мавзуси бўйича (А2.4)” давра суҳбатлари ўтказишни бошлади. Ана шундай мулоқот -тадбирлар жорий йилнинг      28-29 июнь кунлари Фарғона вилояти ёшлар иттифоқи  биносида ҳамда Фарғона туаманида жойлашган “Чимён” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтди.

            photo5242613879987612296.jpg (161 KB)        photo5242729075305458438.jpg (196 KB)

Мазкур тадбирларда асосан  вилоят Ёшлар иттифоқи ташкилотлари вакиллари ва оромгоҳларда дам олаётган матаб ўқувчилари,шунингдек,, оммавий ахборот воситалари ходимлари, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича вилоятда фаолият юритаётган мутасаддилар ҳамда "Сувчи" Жамоат Бирлашмаси мутахассислари иштирок этди.

Биринчи тадбир иштирокчилари ва тадбирни ёритишга келган журналистларга дастлаб “Ўзбекистон Республикасида маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш” мавзуси бўйича материаллар тақдим қилинди. Материалларда: чиқиндиларни ҳосил бўлиши, уларни сақлаш, ташиш, ишлов бериш ва йўқотиш, соғлиқни сақлашда, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда,табиий ресурслардан самарали фойдаланишда ва барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамияти; чиқиндиларни бошқариш соҳасида фаолият юритаётган Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қумитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат», «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда улар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари ҳамда «Хавфли чиқиндиларни трансчегаравий ташиш ва уларни йўқотишни назорат қилиш тўғрисида»ги Базель конференциясининг талабларига асосланган Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг шартлар ва қоидаларига асосан олиб боришлари; 2017 йилгача бўлган маиший ва саноат чиқиндиларининг ҳажми; саноат чиқиндиларининг йиллик ҳосил бўлиш динамикаси; қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш динамикаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари; қайта ишланадиган чиқинди турлари; 2017 йил давомида чиқиндиларнинг қайта ишланиши; 2017 йилда саноат ва маиший чиқиндиларни ҳосил бўлиши; 2017 йилда  маиший чиқиндиларни ҳосил бўлиши; қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркиби; Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши; Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида саноакт чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши; республикада санитар тозалашга ихтисослашган корхоналарда мавжуд махсус техникалар сони; республикада санитар тозалашга ихтисослашган корхоналар; республика ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси; маиший ва саноат чиқиндилари тўғрсида Президент қарорлари; юридик ва жисмоний шахсларнинг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда жавобгарлиги бўйича маълумотлар келтирилди.Сўнгра ёшлар билан таъкидлаб ўтилган мавзу бўйича фикрлар алмашинди.

photo5242363496279157525.jpg (253 KB)     photo5242613879987612306.jpg (180 KB)

Давра суҳбатида,шунингдек иштирокчиларга  китобча шаклида тақдим этилган “Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни”и  бўйича ҳам фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.Унда Қонундан ўрин олган: I. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш; III. Давлат қўриқхоналари; IV.Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари; V.Табиат боғлари; VI. Давлат табиат ёдгорликлари; VII. Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар; VIII. Муҳофаза этиладиган ландшафтлар; IX. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар; X. Давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар ва давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар борасида суҳбатлашилди.;

“Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуси бўйича ўтказилган презентация-суҳбатда: умумбашарий, минтақавий, маҳаллий экологик муаммолар; умумбашарий экологик муаммолар таркибига кирувчи-иқлим ўзгариши, озон қатламининг емирилиши, чучук сув муаммоси, пестицидлардан фойдаланиш муаммоси ва бошқалар; умумбашарик экологик муаммоларнинг инсониятга келтираётган зарарлари; ҳам умумбашарий, ҳам минтақавий, ҳам маҳаллий ҳисобланган Орол инқирози; Марказий Осиё мамлакатларида суғоришнинг ҳамда Орол инқирозининг тарихи; Оролнинг ўтмиши ва ҳозирги ҳолати; Орол денгизининг қуриш оқибатлари; Орол инқирози ва уни юмшатиш бўйича Давлатимиз таклифига биноан БМТ томонидан ташкил қилинган “Инсоният хавфсизлиги бўйича кўпҳамкорлик Траст фонди” унинг таркиби ва вазифалари; Орол инқирозини юмшатиш учун олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди. Орол инқирози ва уни юмшатиш бўйича давра суҳбати иштирокчиларининг фикрлари эшитилди.

photo5242613879987612287.jpg (191 KB)     photo5244615296092842871.jpg (172 KB)

Давра суҳбати иштирокчиларига “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси томонидан тайёрланган “Мурожаатнома”нинг матни муҳокамага қўйилиб таҳлилдан ўтказилди ҳамда “Мурожаатнома” юқори савияда, оддий тилда ҳар бир инсоннинг юрагидаги гаплар эканлиги таъкидланиб уни республика аҳолисига тарқатиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбир сўнггида, лойиҳа ижрочиларига вилоятнинг сув-экология мутахассислари, ёшлар иттифоқи ва тадбирни ёритишга келган журналистлар томонидан мавзулар доирасида саволлар берилди ва саволларга қониқарли жавоблар олинди. Иштирокчиларнинг мавзулар бўйича фикрлари тингланди.

Мулоқатлар жараёнида тадбирда қатнашган ҳар бир иштирокчи ёшлар умумбашарий (глобал), минтақавий (регионал) ва маҳаллий (локал) экологик муаммолар бир-бири билан ўзаро боғлиқ эканлиги, масалан, Орол муаммоси ҳам умумбашарий, ҳам минтақавий, ҳам маҳаллий эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўзларининг бундан кейинги фаолиятларида бу масалаларни аҳоли онгига янада кўпроқ сингдиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини эътироф этдилар.

   Болалар оромгоҳида ўтказилган тадбир ҳам биринчи тадбир каби экология масалаларига бағишланди. Унда дастлаб “Сувчижамоат бирлашмаси мутахассислари Сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, минтақамиз ва мамлакатимиздаги сув ресурслари ҳақида болаларга қисқача маълумотлар берди. Ўз фикрининг тасдиғи сифатида болаларни республикамиздаги дарёлар, каналлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари хақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистон сув ҳавзалари”деб номланган видеороликни тамоша қилишга таклиф этди. Видеоролик тугагач лойиҳа мутахассислари барча дам олувчиларни “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик” номли  кўнгил очар  танловни биргаликда ўтказишга чорлади. Бунинг учун  махсус жойга  10 хилдаги ичимликлар ( кола, фанта, лимонад, булоқ суви, қудуқ суви, дарё суви, минерал сув, морс, квас) қўйиб қўйилди. Сўнгра дам олувчилар ичидан  вакиллар ажратиб олиниб улардан “Энг ширин  ва энг фойдали ичимлик”ни танлаш сўралди. Биринчи бор танланган  ичимликни неча киши “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик”  деб аташи аниқланди. Болалар қўл кўтариб тасдиқлашди. Шундай қилиб ҳар бир вакил ўзига маъқул бўлган ичимликни бирин-кетин айтди ва унинг тарафдори бўлган болалар тасдиқ учун қўл кўтаришди. Кўнгил очар танлов дастурда қудуқ сув ичимлигини “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик”  дея тасдиқлаган боланинг тарафдорлари баҳсда ғолиб деб топилди. Ғолиб ва унинг тарафдорларига мавжуд ичимликлар ва эсдалик совғаси топширилди.

         Кўнгил очар дастур якунлангач лойиҳ мутахассислари “Сув ва экология” мавзуида болаларга қисқача тушунтиришлар берди. Сувнинг ер юзида тақсимланиши, дунёнинг сувсизликдан қийналаётган аҳолиси, сувнинг беҳуда исроф қилиниши оқибатлари борасида сўз юритди. Орол денгизининг қуриши туфайли юзага келган салбий жараёнлар ҳақида маълумотлар берди.Сув қуриши туфайли пайдо бўлган ҳудудлардан қумли-тузли бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида қилинаётган ишларга тўхталди. Сўнгра барча иштирокчилардан “Дунё янгиликлари” рукнида тайёрланган “Ўрмонга айланаётган Орол денгизи” номли  видеолавҳага эътибор қаратишини сўради. Мазкур видеолавҳада Қорақалпоғистонда қуриган денгиз тубида яратилаётган ўрмонзорлар   хусусида ҳикоя қилинди.

photo5242729075305458444.jpg (185 KB)

        Видеолавҳа якунлангач лойиҳа мутахассислари тадбир иштирокчилари бўлган болаларни “Сув ҳаётнинг ўзидир” номли интеллектуал беллашувга жалб этди. Бунинг учун жами иштирокчилар ичидан ҳар бири 5 кишидан иборат 5 та гуруҳ ташкил этилди ва ҳар бир  гуруҳга 5 тадан савол ёзилган варақалар тарқатилиб уларга ёзма жавоблар бериш кераклиги тушунтирилди.Ҳар бир тўғри топилган жавоб 10 балл билан баҳоланиши айтилди. Энг кўп балл йиққан гуруҳлар 1, 2, 3-даражали диплом ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланиши эълон қилинди. 45 дақиқа давом этган беллашувдан сўнг ғолиблар аниқланиб уларга эсдалик совғалари топширилди.

    “Республиканинг олтита ҳудудидаги  соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган ўқувчи-ёшлар билан сув-экология масалалари бўйича  мулоқот” доирасида болалар оромгоҳида ўтказилган  тадбир болаларни қизиқтирган саволларга лойиҳа мутахассислари берган жавоблар ҳамда умумий суратга тушиш билан якунланди. Ўтказилган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.