Seminars were organized in Syrdarya and Ferghana regions


          Кейинги йилларда инсоният истеъмол қиладиган энг азиз неъмат – сувга бўлган эътибор, уни асраб-авайлашга бўлган саъйи ҳаракатлар табора кучаймоқда. Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастуридан ўрин олган  “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошири ва ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ҳам бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Сувчи” жамоат бирлашмасининг мутахассислари, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда  Марказий Осиё минтақавий экология марказининг Ўзбекистон филиали билан ҳамкорликда  бажарилаётган бу лойиҳада сув тежаш технологиялари тарғиботига кенг ўрин ажратилмоқда.

IMG_2992.JPG (6.83 MB)      

     Шу йилнинг 27 сентябридан бошлаб бирлашма  мутахассислари  Республикамизнинг  6 та ҳудудида – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сирдарё,Фарғона, Самарқанд,Сурхондарё вилоятларида сув тажаш технологиялари ва айниқса  томчилатиб суғориш  бўйича семинарлар ўтказишга киришган ва ҳозиргача Сирдарё ва Фарғонада бу ишлар ташкил қилинди. Республика фермер,даҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари вилоят кенгашлари билан биргаликда ўтказилаётган бу тадбирларнинг ҳар бирида 40 яқин киши иштирок этмоқди. Семинар жараёнида иштирокчиларга томчилатиб суғориш усулининг афзаликклари,иқтисодий самарадорлиги призентация материаллари ва видеороликлар ёрдамида тушунтирилмоқда.

                             фар 1.png (475 KB)

Албатта, томчилатиб суғоришни амалга ошириш анча мураккаб жараён.Айниқса, чет элларда ишлаб чиқарилган томчилатиб суғориш тизимларининг конструкциялари жуда мураккаб ва қиммат.Шу сабабли бирлашма мутахассислари  ирригация институти олимлари томонидан яратилган  ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган паст босимли томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишнинг қулайлиги борасида йиғилганларга маълумотлар тақдим этишмоқда.  Шу билан бирга улардан фойдаланиш усулларини ҳам ўргатишмоқда.

      12.jpg (136 KB)           11.jpg (202 KB)

Томчилатиб суғориш технологияси нафақат сувни тежашга , балки ердан мўл ҳосил олиб иқтисодий самарадорликка эришиш каби қатор  афзалликларни  юзага келтириши мумкинлигини таҳлиллар орқали исботлашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, сув тежаш технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш минтақамиз ва мамлактимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мевасидир.