Meeting with youth of Surkhan


Жорий йилнинг 22-23 июль кунлари  “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси мутахассислари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида сурхондарёлик ёшлар билан иккита давра суҳбати ташкил этилди.  Вилоят Ёшлар Иттифоқи кенгаши биносида бўлиб ўтган биринчи тадбирда асосан  вилоят Ёшлар Иттифоқи кенгаши бошланғич ташкилотлари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича вилоятда фаолият юритаётган мутасаддилар иштирок этди.           

                          IMG_2541.JPG (255 KB)          IMG_2563.JPG (280 KB)

Тадбирга йиғилган ёшларга ва тадбирни ёритишга келган журналистларга  “Ўзбекистон Республикасида маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш” мавзуси бўйича материаллар тақдим қилинди. Давра суҳбатида,шунингдек иштирокчиларга  китобча шаклида тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни бўйича ҳам фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.

                                IMG_2666.JPG (235 KB)        IMG_2651.JPG (260 KB)

“Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуси бўйича ўтказилган презентация-суҳбатда ҳам умумбашарий, ҳам минтақавий, ҳам маҳаллий муаммо ҳисобланган Орол инқирози ва  уни юмшатиш бўйича Давлатимиз таклифига биноан БМТ томонидан ташкил қилинган “Инсоният хавфсизлиги бўйича кўп ҳамкорлик Траст фонди” таркиби ва вазифалари; Орол инқирозини юмшатиш учун олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди. Орол инқирози ва уни юмшатиш бўйича давра суҳбати иштирокчиларининг фикрлари эшитилди.

IMG_2662.JPG (268 KB)

Тадбир сўнггида лойиҳа ижрочиларига  вилоят ёшлар иттифоқи етакчилари ва тадбирни ёритишга келган журналистлар томонидан мавзулар доирасида саволлар берилди ва уларга қониқарли жавоблар  қайтарилди. Пировардида ёшлар берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўзларининг бундан кейинги фаолиятларида бу масалаларни аҳоли онгига янада кўпроқ сингдиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини эътироф этдилар.