Meeting with pupils of the "Yosh Avlod" Children Health-improving Camp


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси биргаликда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Республиканинг олтита (Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари) ҳудудларида ёшлар учун сув-экология масалалари  бўйича (А2.4) давра суҳбатлари ўтказиш амалиёти давом этмоқда. Ана шундай тадбирлар жорий йилнинг 5 июль куни Нукус туманида жойлашган “Ёш авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтди.

           IMG_1447.JPG (7.65 MB)        IMG_1450.JPG (7.23 MB)

Болалар оромгоҳида ташкил этилган тадбирда сув ва экология билан боғлиқ мавзулар “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик” номли  кўнгил очар 

1121212.jpg (7.75 MB)

дастур ҳамда “Сув ҳаётнинг ўзидир” номли интеллектуал танлов воситасида болалар онгига етказилди. Бўлиб ўтган тадбирларда ғолиб бўлганларга ҳамда фаол иштирок этган ёш дам олувчиларга турли эсдалик совғалари тақдим этилди