Meeting with a farmers in Samarkand region


“Сувчи” жамоат бирлашмаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ЕИ нинг “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги семинар-тадбирларни ўтказиш давом этмоқда. Сирдарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидан сўнг  бундай анжуман жорий йилнинг  24 октябрь куни Самарқанд вилоятининг  Самарқанд тумани Ирригация бўлими биносида ҳам бўлиб ўтди.

photo5301252737767420314.jpg (153 KB)   photo5301252737767420323.jpg (198 KB)

Вилоятдаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур йиғинда туман фермерлари , деҳқон хўжаликлари, томарқа ер эгалари вакиллари,  маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, сув хўжалиги масалалари бўйича фаолият юритаётган маҳаллий ташкилот вакиллари, шунингдек, “Сувчи“ Жамоат Бирлашмаси мутахассислари  - жами 50 га яқин киши иштирок эти.

photo5303125244724227130.jpg (155 KB)

Семинарда мамлакатимизда сув тежаш технологиялари ва айниқса томчилатиб суғориш технологияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялар муҳандислари институти олимлари томонидан конструкцияси содда, арзон, монтаж ва демонтаж ҳамда эксплуатация қилиниши жуда осон, лойқа сувларни-да бемалол томчилатгичлардан ўтказиб юборадиган, барча қисмлари маҳаллий материаллардан тайёрланадиган паст босимли томчилатиб суғориш тизимининг фойдали жиҳатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Семинарда, шунингдек, маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш ҳамда  минтақамиз ва мамлактимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида ҳам йиғилганларга маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ўтказилган семинардан катта тассурот олишди.