Ecology and youth


Сурхондарё вилояти ёшлари билан ўтказилиши режалаштирилган иккинчи тадбир 23 июль куни Термиз шаҳридаги “Халқаро болалар оромгоҳи”да дам олаётган ўқувчилар билан бўлиб ўтди. Унинг кириш қисмида “Сувчи” жамоат бирлашмаси мутахассислари сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, минтақамиз ва мамлакатимиздаги сув ресурслари ҳақида болаларга қисқача маълумотлар беришди. Ўз фикрларининг тасдиғи сифатида болаларни республикамиздаги дарёлар, каналлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари хақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистон сув ҳавзалари” ҳамда жаҳоннинг айрим ерларида оби ҳаёт етишмаслигидан озор чекаётганлар тўғрисидаги “Сувсизликдан қийналаётган  болалар” деб номланган видеороликларни намойиш этишди.

IMG_2733.JPG (100 KB)

Видеороликлар тугагач лойиҳа мутахассислари  дам олувчилар билан биргаликда “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик” номли  кўнгил очар дастур- танловни  ўтказишди. Кўнгил очар танлов-дастурда қудуқ суви ичимлигини “Энг ширин ва энг фойдали ичимлик”  дея тасдиқлаган болалар ғолиб деб топилди ва уларга турли  эсдалик совғалари топширилди.

     IMG_2746.JPG (339 KB)      IMG_2803.JPG (244 KB)     IMG_2805.JPG (301 KB)

Оромгоҳдагилар билан ўтказилган “Сув ҳаётнинг ўзидир” номли интеллектуал беллашув ҳам ёшларда экомаданиятни шакллантиришга қаратилди. Бунинг учун жами иштирокчилар ичидан ҳар бири 5 кишидан иборат 5 та гуруҳ ташкил этилди ва ҳар бир  гуруҳга 5 тадан савол ёзилган варақалар тарқатилиб уларга ёзма жавоблар бериш кераклиги тушунтирилди.

              IMG_2917.JPG (74 KB)           IMG_2937.JPG (325 KB)

Ҳар бир тўғри топилган жавоб 10 балл билан баҳоланиши айтилди. Энг кўп балл йиққан гуруҳлар 1, 2, 3-даражали диплом ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланиши эълон қилинди. 15 дақиқа давом этган беллашувдан сўнг ғолиблар дипломлар ҳамда бадиий китоблар тўпламлари билан тақдирландилар.

IMG_2824.JPG (270 KB)   IMG_2828.JPG (265 KB)   IMG_2888.JPG (321 KB)

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сурхондарёда ўтказилган бу тадбирлар келажак ворислари бўлган ёшлар онгида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда сувдан оқилона фойдаланишга бўлган рағбатни шакллантиришда ижобий роль ўйнади.