An educated farmer is a requirement of time


Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ҳамда атроф-муҳит муҳофазасини йўлга қўйиш  бугунги кунда давлат органлари билан биргаликда қатор нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, сув ресурларидан мукаммал фойдаланиш республика "Сувчи" Жамоат Бирлашмаси олдида турган долзарб масалалардан биридир. Айни кунларда бирлашма Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология Маркази ва унинг юртимиздаги филиали билан биргаликда  уч йилга мўлжалланган "Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни   ривожлантириш" лойиҳасини ҳаётга татбиқ этмоқда.

Лойиҳа мутахассислари шу йилнинг 30 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида, 1 ноябрь куни эса Хоразм вилоятида бўлишиб ҳар икки ҳудуднинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда  семинарлар ўтказишди.

                     1.jpg (58 KB)       2.jpg (94 KB)     

Бу семинарларда қишлоқ хўжалиги ходимларига сув тежаш технологияларининг турлари, томчилатиб суғориш усулининг афзалликлари юзасидан маълумотлар тақдим этишди.

                    хор.jpg (70 KB)       хор1.jpg (86 KB)

Паст босимли сув тежаш технологиясининг  фермер ва деҳқон хўжликлари ҳамда томарқачилар учун афзал томонларини тушунтиришди.Мавзулар юзасидан тайёрланган видеоматериалларни намойиш қилишди. 200 дан ошиқ иштирокчи қатнашган мазкур анжуманлар ўзаро савол-жавоблар, фикр алмашинувлар билан кечгани учун  барчада катта таассурот қолдирди.