A seminar was organized at the Termez branch of Tashkent State University


         “СУВЧИ” жамоат бирлашмаси  Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастуридан ўрин олган  “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш ишларини давом эттирмоқда. Республика Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда  Марказий Осиё минтақавий экология марказининг Ўзбекистон филиали билан ҳамкорликда  бажарилаётган бу лойиҳа  билан боғлиқ тадбирлар Сирдарё ва Фарғона вилоятидан сўнг шу йилнинг 15-17 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятида ҳам ўтказилди.

                1.jpg (112 KB)       2.jpg (72 KB)       

        Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил қилинган бу анжуман Тошкент давлат университетининг Термиз филиалида семинар шаклида бўлиб ўтди. Унда йиғилганларга мамлакатимизда сув тежаш технологиялари, томчилатиб суғориш технологияси, маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш, минтақамиз ва мамлактимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мавзуида презентациялар тақдим этилди.Мавзуларга мос турли видеороликлар намойиш қилинди.

                 3.jpg (111 KB)         4.jpg (123 KB)

70 дан ошиқ иштирокчилар қатнашган  мазкур семинар жараёни онлайн тарзда талабалар таҳсил олаётган аудоторияларги ҳам етказилди. Савол-жавоблар, баҳсу мунозараларга бой бўлган бу тадбир барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.