Trainings on water and ecology were held in Termez


2019 йил 1 май куни Термиз шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши биносида, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Марказий Осиё Экологик марказининг Ўзбекистон бўлими ҳамда Ўзбекистонда Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган  “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Республиканинг олтита ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва беш вилоятида) Нодавлат-нотижорат ташкилотлари (ННТ), Давлат ташкилотлари (ДТ), Ёшлар иттифоқи (ЁИ), Оммавий-ахборот воситалари ходимлари (ОАВ) ва аҳоли учун (А2.2)” тренинг тадбири ўтказилди.

01.jpg (137 KB)                02.jpg (131 KB)

Тадбирнинг асосий мақсади ташриф буюрган иштирокчиларни умумбашарий, минтақавий ҳамда маҳаллий экологик муаммолар билан таништириш, уларни бартараф қилишда ОАВ, ННТ, ДТ, ЁИ ва аҳолининг ўрни, айниқса умумбашарий ва минтақавий ҳамда маҳаллий ҳисобланган Орол муаммоси ечишда улар томонидан бажариладиган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Бундан ташқари дунё мамлакатларида сув ресурсларини нотекис тақсимлангани, қайсидир мамлакатларда сув кўплигидан азият чекаилаётгани, қайсидир малакатларда сув тақчиллиги туфайли қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни тушиб кетиши, аҳолини камбағаллашига ҳамда очарчиликни кучайишига олиб келмоқда. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг қайта ташкил қилиниши, вазирликнинг амалга оширилаётган ишлар, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан фойдаланишда сув тежамкор-томчилатиб, ёмғирлатиб, плёнкалар тўшаб ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришни ташкил қилиш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

333.jpg (164 KB)               444.jpg (154 KB)

Бугунги кунда дунёдаги барча мамлакатларни ташвишга солаётган яна бир муҳим муаммолардан бири, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдир. Тадбирда дунё мамлакатларини ичимлик суви билан таъминланиши, мамлакатимизда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси ер ресурсларидир. Шунинг учун ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш муҳим масалалардан ҳисобланади. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” таҳлил қилиб берилди.

Тадбир давомида дунё мамлакатлари ва мамлакатимизнинг сув ва атроф-муҳит экологиясига оид қисқа муддатли (3-5 минутли) видеофильмлар намойиш этилди.

Ҳар бир чиқишлардан сўнг тренинг қатнашчилари ва мутахассислар ўртасида савол-жавоблар тариқасида мулоқат бўлиб ўтди. Қатнашчилар ҳар бир масала бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Айниқса Ёшлар ташкилотининг иштирокчилари ичимлик сувидин фойдаланиш бўйича жуда қизиқарли таклифларни ўртага ташладилар.

Тренинг охирида сўзга чиққан иштирокчилар, бу каби тадбирлар тез-тез бўлиб туриши, мамлакатимиз аҳолисини сув ва экологик муаммолар билан доимо таништириб бориш зараурлиги ва ушбу муаммоларни ҳал қилишга жамоатчилик кучини йўналтириш зарурлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.