History


 

 photo_2019-05-23_15-06-19.jpg (23 KB)

МИРЗАЕВ

САИДРАХМОН ШОАБДИЕВИЧ

 

«Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг асосчиларидан - атокли олим, жамоат арбоби, геология минералогия фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби

 

С.Ш Мирзаев «Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг асосчиларидан ҳисобланади. Сувга боғлиқ экологик муаммоларни ўрганувчи, уларни жамоатчиликка етказувчи ҳамда ушбу муаммоларни ҳал қилишга жамоатчиликни ҳаракатини уюштирувчи жамоат ташкилоти ташкил қилиш зарурлиги, ушбу ташкилотнинг асосий вазифалари, тузилмаси, низомининг асосий мазмуни ҳамда унинг асосий шиори қандай бўлиши тўғрисида ўзининг қимматбаҳо фикрларини билдирганлар.

 

photo_2019-05-23_15-06-10.jpg (17 KB)

АБДУЛЛАЕВ  ИСКАНДАР

 

«Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг асосчиларидан – олим ва жамоат арбоби, 2001-2004 йиллар «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Ижрочи директори, Директорлар Кенгаши аъзоси, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, ҳозирги кунда Марказий Осиё Экологик Марказининг Ижрочи Директори.

 

И.Абдуллаев 1995 йилдан бошлаб нодавлат-нотижорат жамоат ташкилотини ташкил қилиш, ташкил қилувчи ташаббускор гуруҳни шакллантириш, ташаббускор гуруҳ олдида турган вазифалар, таъсисчиларни мутахассислар орасидан танлаш, ташкилотнинг номи, шиори, мақсади ва вазифалари, низоми, низомининг мазмуни, низомни тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан тасдиқдан ўтказиш, биринчи умумий йиғилишни ўтказиш, Директорлар Кенгашини ташкил қилиш ва унинг аъзоларини сайлаш, реквизитларини тайёрлаш ва бошқа ишларни бажаришда фаол иштирок этган.   

 

photo_2019-05-23_15-06-16.jpg (31 KB)

      МАЖИДОВ ТАХИР ШАДМАНОВИЧ

 

«Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг асосчиларидан –техника фанлари номзоди, катта илмий ходим, 2001-2010 йиллари «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси   Директорлар Кенгаши   раиси,  2010-2017 йиллари Ижрочи директори ва Директорлар Кенгаши аъзоси, 2017 йилдан бошлаб  Директорлар Кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши аъзоси.

 

Т.Ш.Мажидов 1995 йилдан бошлаб нодавлат-нотижорат жамоат ташкилотини ташкил қилиш, ташкил қилувчи ташаббускор гуруҳни шакллантириш, ташаббускор гуруҳ олдида турган вазифалар, таъсисчиларни мутахассислар орасидан танлаш, ташкилотнинг номи, шиори, мақсади ва вазифалари, низоми, низомининг мазмуни, низомни тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан тасдиқдан ўтказиш, биринчи умумий йиғилишни ўтказиш, Директорлар Кенгашини ташкил қилиш ва унинг аъзоларини сайлаш, реквизитларини тайёрлаш ва бошқа ишларни бажаришда фаол иштирок этди. «Сувчи» Жамоат Бирлашмасини мамлакат, минтақа ва халқаро ташкилотлар орасида нуфузини ошишига катта ҳисса қўшган. «Сувчи» Жамоат Бирлашмасида бажарилган  барча лойиҳа ва грантларнинг раҳбари  бўлиб, уларни сифатли бажарилишига катта ҳисса қўшган. 

 

photo_2019-05-23_15-06-22.jpg (23 KB)
РАФИКОВ АЛЬБЕРТ АБДУЛЛАЕВИЧ

 

«Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг фаол аъзоси –техника фанлари номзоди, катта илмий ходим, 2001-2010 йиллари «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси   Директорлар   Кенгаши аъзоси,  2010-2017 йиллари  «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси   Директорлар   Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши аъзоси.

 

А.А.Рафиков, «Оролни қутқариш» халқаро фонди, «Давлатлараро сув хўжалигини координациялаш қумитаси» ҳамда «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Директорлар Кенгашини ташкил қилишда, умумий йиғилишларини ўтказишда, бир неча грант-лойиҳаларини тайёрлашда, бажаришда ва ҳисоботларни топширишда фаол иштирок этган. Трансчегаравий сув ресурсларни тақсимлаш, бошқариш ва самарали фойдаланиш бўйича ҳалқаро анжуманларда иштирок этган, илмий мақолалари халқаро илмий журнал ва тўпламларда чоп қилинган. 

photo_2019-05-23_15-05-35.jpg (15 KB)

САЛОҲИДДИНОВ

АБДУҲАКИМ ТЕМИРХЎЖАЕВИЧ

 

Техника  фанлари  доктори,  профессор  А.Т.Салоҳиддинов  Тошкент ирригация ва  қишлоқ  хўжалигини  механизациялаш  муҳандислари институти  “Экология  ва  сув  ресурсларини  бошқариш”  кафедраси мудири, 2001 йилдан «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Директорлар Кенгаши аъзоси

 

А.Т.Салоҳиддинов 1996 йилдан бошлаб «Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг  Ташаббускор гуруҳининг аъзоси бўлиб, «Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг низоми, мақсад ва вазифалари, структурасини ишлаб чиқишда, Директорлар Кенгашини ташкил қилишда, йиллик йиғилишларини ўтказишда  ва бошқа ишларни бажаришда фаол иштирок этди. «Сувчи» Жамоат Бирлашмасига фаолият олиб бориш учун 2001 йилда расмий рухсат берилгандан сунг, бир неча халқаро лойиҳаларни бажаришда иштирок этди, 2001 йилдан ҳозирги кунгача Директорлар Кенгаши аъзоси вазифасини бажариб келмоқда. 

 

photo_2019-05-23_15-06-04.jpg (168 KB)

ШИРОКОВА

ЮЛИЯ ИЛЛАРИОНОВНА

 

Техника фанлари номзоди, катта илмий ходим Ю.И.Широкова «Ирригация ва сув муаммолари» илмий-тадқиқот институти «Мелиротив  жараёнлар  ва  тупроқни  тадқиқ  қилиш»  лабораторияси мудири, 2001 йилдан «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Директорлар Кенгаши аъзоси

 

Ю.И.Широкова «Сувчи» Жамоат Бирлашмасини ташкил қилишда, йиллик йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда  фаол иштирок этиб келмоқда. 2001 бошлаб «Сувчи» Жамоат Бирлашмасида бажарилган  бир неча халқаро лойиҳаларни бажаришда иштирок этди, 2001 йилдан ҳозирги кунгача Директорлар Кенгаши аъзоси вазифасини бажариб келмоқда. 

photo_2019-05-23_15-06-13.jpg (13 KB) ҚАЛАНДАРОВ ИСКАНДАР

 

Техника  фанлари  номзоди,  катта  илмий ходим  И.Қаландаров, «Амударё» ҳавзаси Сув хўжалиги бирлашмасининг  бошлиғи ва  I-муовини,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Сув хўжалиги” қумитасининг раиси, 2001 йилдан «Сувчи»  Жамоат    Бирлашмаси   Директорлар   Кенгаши   аъзоси

 

И.Қаландаров «Сувчи» Жамоат Бирлашмасини ташкил қилишда, йиллик йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда  фаол иштирок этиб келмоқда. «Сувчи» Жамоат Бирлашмасига фаолият олиб бориш учун 2001 йилда расмий рухсат берилгандан сунг, бир неча халқаро лойиҳаларни бажаришда иштирок этди, 2001 йилдан ҳозирги кунгача Директорлар Кенгаши аъзоси вазифасини бажариб келмоқда. 

 photo_2019-05-23_15-06-00.jpg (17 KB)

  ЧЕМБАРИСОВ

ЭЛЬМИР ИСМАИЛОВИЧ

 

География   фанлари   доктори,   профессор  Э.И.Чембарисов  «Ирригация ва сув муаммолари» илмий-тадқиқот институти Бош илмий   ходими,  Тошкент  ирригация  ва   қишлоқ   хўжалигини  механизациялаш   муҳандислари  институти   «Экология ва  сув  ресурсларини  бошқариш» кафедраси профессори, 2001йилдан                         «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Директорлар Кенгаши аъзоси

 

Э.И.Чембарисов «Сувчи» Жамоат Бирлашмасини ташкил қилишда, йиллик йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда  фаол иштирок этиб келмоқда. 2001 бошлаб «Сувчи» Жамоат Бирлашмасида бажарилган  бир неча халқаро лойиҳаларни бажаришда иштирок этди, 2001 йилдан ҳозирги кунгача Директорлар Кенгаши аъзоси вазифасини бажариб келмоқда. 

 photo_2019-05-23_15-06-07.jpg (19 KB)

   

БОЗОРОВ ДИЛШОД РАИМОВИЧ

 

Техника  фанлари  доктори,  профессор  Д.Р.Бозоров  Тошкент ирригация ва  қишлоқ  хўжалигини  механизациялаш  муҳандислари институти  “Гидравлика ва гидроинформатика”  кафедраси профессори, 2017 йилдан «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси      Директорлар Кенгаши аъзоси

 

Д.Р.Бозоров 1996 йилдан бошлаб «Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг  Бирлашмасининг низомини Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказишда унинг фаол иштирок этган. Д.Р.Бозоров «Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг  реквизитлари, муҳри ва штампини тайёрлашда ҳамда  ташкилотнинг тузилмасини шакллантиришда фаол иштирок этган.

Д.Р.Бозоров 2017 йилдан «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Директорлар Кенгаши аъзоси ҳисобланиб, ҳозирги кунда иқлим ўзгариши ва сув ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳалар устида ишламоқда. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

 

  photo_2019-05-23_15-05-57.jpg (21 KB)

 

ХУЖАКУЛОВ АЛИМАРДАН АБДУЛЛАЕВИЧ

 

А.А.Хужақулов  Тошкент ирригация ва  қишлоқ  хўжалигини  механизациялаш  муҳандислари институти  “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш”  кафедраси ассистенти, 2017 йилдан бошлаб «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Директорлар Кенгаши аъзоси.

 

А.А.Хужақулов  2001 йилдан бошлаб «Сувчи» Жамоат Бирлашмасининг  аъзоси бўлиб, унинг барча йиғилишларини ташкил қилиш ва ўтказишда фаол иштирок этиб келмоқда. 2017 йилдан бошлаб «Сувчи» Жамоат Бирлашмаси Директорлар Кенгаши аъзослигига сайланган А.А.Хужақулов ҳозирги кунда, «Сувчи» Жамоат Бирлашмасида бажарилаётган Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида бажарилаётган  “Ўзбекистонда сув ва атроф–муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасининг экология бўйича мутахассиси вазифасида ишламоқда.